Европа Иттифоқи Орол денгизи тубига 27 минг туп дарахт экади
1960-йилларгача дунёда катталиги бўйича тўртинчи ўринда турган кўл – Орол денгизи қуришининг салбий оқибатлари миллий ва минтақавий чегаралар доирасидан ташқарига чиқадиган йирик глобал антропоген экологик фожиа қаторига киради. У Ўзбекистонда, эпицентри Қорақалпоғистон Республикаси бўлган минтақада яшовчи миллионлаб одамларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолатига дахл қилди.
Орол фожиаси ҳисобланган ривожланиб бораётган кескин ўзгариш ер таназзули ва чўлланишига, ичимлик сувининг танқислигига, тўйиб овқатланмаслик ва маҳаллий аҳолининг саломатлик ҳолатини ёмонлашишига сабаб бўлганча бир қатор салбий оқибатларга эга. Салбий таъсир кучайишининг ўта тезлашиши туфайли ижтимоий-иқтисодий ва экологик ҳолат янада мураккаблашмоқда.
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда фалокат зоналарини реабилитация қилишга йўналтирилган қатор ташаббусларни қўллаб-қувватлаб келади. Улар орасида Ўзбекистон ҳукуматининг Оролқум чўли ва Қорақалпоғистоннинг яқин жойлашган аҳоли пунктларини минтақанинг иқлимий шароитларига мослаштирилган дарахтларни экиш йўли билан кўкаламзорлаштириш юзасидан «Орол денгизида менинг боғим» лойиҳаси мавжуд.
Мўйноқ ва «Кемалар қабристони» га ташрифнинг биринчи кунида ЕИ элчилари дарахтларнинг биринчи тўпламини экдилар ва минтақанинг «яшил» келажагида ЕИ ва аъзо-давлатларнинг улушини эслатиб турувчи эсдалик тахтачасини ўрнатдилар.
«Орол денгизининг йўқолиши – бу миллий ва халқаро чегаралардан ўтадиган фалокатдир. Европа яшил курси ва Марказий Осиё бўйича ЕИ нинг янги Стратегиясига мувофиқ Европа Иттифоқи ва унинг аъзо-давлатлари Ўзбекистонни атроф-муҳит деградациясини олдини олиш ва зарар кўрган аҳолининг барқарорлигини ошириш бўйича барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр. ЕИ Оролбўйи минтақаси учун БМТ нинг Инсон хавфсизлиги бўйича Кўп томонлама шериклик траст жамғармасига 5 миллиондан ортиқ евро ажратди, бу билан у табиий офатнинг салбий оқибатларини юмшатиш ишига содиқлигининг юқори даражасини намоён қилди. Бу билан ЕИ Ўзбекистонга ЕИ нинг 27 аъзо-давлатидан совға ва мамлакат Ҳукуматининг саҳрога айланаётган ерни тиклаш бўйича хатти-ҳаракатларига кўмак сифатида шу йилнинг охиригача 27 минг туп дарахт экиш мажбуриятини зиммасига олади. Шундай қилиб, биз бўлғуси «яшил» инвестициялар ва эко-тизимнинг ҳамда Орол денгизи минтақасида барқарор турмушнинг яхшиланиши учун имконият яратилишига умид қиламиз», – деди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан хоним.
Қорақалпоғистонда расмий шахслар Вазирлар Кенгаши, Парламенти ва Қорақалпоғистон давлат университети вакиллари билан учрашдилар, маҳаллий ҳамжамият ва аҳоли қўллайб-қувватлайдиган БМТ нинг сув ресурслари ва барқарор бизнесни бошқариш бўйича Кўп томонлама шериклик траст жамғармасининг лойиҳаларига ташриф буюрдилар ва келгусида инвестицияларни сафарбар этишни муҳокама қилдилар. Меҳмонлар минтақанинг бой маданий мероси ва табиий бойликлар билан ҳам танишдилар.
Қушимча ахборот: Европа Иттифоқи Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари билан ҳамкорликка катта аҳамият беради, 2019 йил 17 июнда Марказий Осиё учун ЕИ нинг янги Стратегиясини қабул қилинганлиги ҳам шундан далолат беради. 2019 йил 11 ноябрда Ўзбекистон делегациясининг Боюсселга ташрифи вақтида Европа Иттифоқи билан Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича Кўп томонлама шериклик траст жамғармасига (MPHSTF) бадал тўғрисида Молиявий келишув имзоланди. 2020 йил февралда Европа Иттифоқи ва UN MPHSTF офиси ўртасида Улуш тўғрисидаги битим имзоланди. ЕИ нинг улуши аҳолнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, атроф-муҳит деградациясини пасайтириш ва Орол денгизи фожиасидан зарар кўрган аҳолининг ҳимояга мухтож қатламини барқарорлигини оширишга йўналтирилган.
Илтимос, қўшимча маълумот олиш учун кампания менежери Нургуль Смагуловага мурожаат қилинг: электрон манзил: nurgul.smagulova@gmail.com, WhatsApp/Telegram: +77012066760.